РТИФ раҳбари Кирилл Дмитриев Путинни Трамп билан бизнес манфаатлари асосида музокаралар олиб бориш кераклигига ишонтирган, деб хабар бермоқда Bloomberg.
Агентлик бу ҳақда музокаралар жараёни билан таниш манбага таяниб хабар бермоқда.
Россия тўғридан-тўғри инвеститциялар фонди (РТИФ) Путинни ишонтиришга эришгач, унга "ўзини намоён қилиш" имконияти берилди. Энди РТИФ раҳбари олдида муҳим вазифа турибди. У Доналд Трамп ва унинг ҳамкори Илон Маскни Россия билан йирик бизнес битимлари истиқболларига қизиқтириши, бунинг эвазига эса Украинадаги урушни Москва учун фойдали тугатилишига эришиши лозим
Кирилл Дмитриев 18 феврал куни Ар-Риёдда АҚШ билан музокараларда иштирок этган Россия делегацияси аъзоларидан бири эди. У инвестиция ва иқтисодиёт масалалар бўйича жавобгар бўлган.