Бугун 15 март, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Кир Стармер: Яқин Шарқдаги можаро қанча узоқ давом этса, Британия учун зарари шунча ортади

Кир Стармер: Яқин Шарқдаги можаро қанча узоқ давом этса, Британия учун зарари шунча ортади

Буюк Британияда январь ойида иқтисодий ўсиш нолга тенг бўлди.

Буюк Британия Миллий статистика бошқармаси умумий иқтисодий вазиятни «заиф» деб баҳолади. Таҳлилчилар эса йилнинг бундай натижа билан бошланишини «умидсиз старт» деб аташди.

Рақамлар шуни кўрсатадики, Яқин Шарқда можаро бошланишидан олдин ҳам мамлакат иқтисодиёти заиф динамика намойиш этган. АҚШ ва Исроилнинг Эрон билан уруши эса жиддий энергия шокига сабаб бўлиб, дунё иқтисодиётига ҳам таъсир кўрсатиши мумкин.

Бош вазир Кир Стармер уруш қанча узоқ давом этса, Буюк Британия иқтисодиётига таъсир қилиш эҳтимоли шунчалик ортишини таъкидлади.

Таҳлилчиларнинг фикрига кўра, энергия харажатларининг ошиши инфляцияни юқорига кўтариши мумкин. Можародан олдин инфляция баҳор ойларида Англия банки томонидан белгиланган 2 фоизлик мақсадли кўрсаткичга яқинлашиши кутилаётган эди. Экспертларнинг таъкидлашича, агар уруш узоқ давом этса, бу уй хўжаликларининг харажатларига салбий таъсир кўрсатиши ва ҳукуматнинг иқтисодий ўсишни таъминлаш борасидаги устувор вазифасини хавф остида қолдириши мумкин.

Киритилди: 23:38 14.03.2026. Ўқилди: 300 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!