Бугун 6 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Кир Стармер: Лондон Москвага қарши ҳарбий ҳаракатларга тайёргарлик кўрмоқда

Кир Стармер: Лондон Москвага қарши ҳарбий ҳаракатларга тайёргарлик кўрмоқда

Буюк Британия бош вазири Кир Стармер бугун мамлакатни қайта қуроллантириш режаларини эълон қилди. Бу режалар Россияни тийиб туришга қаратилган.

"Менинг фикримча, можаронинг олдини олишнинг энг яхши усули, унга тайёрланишдир. Ҳозирги кунда биз дуч келаётган таҳдид “Совуқ уруш” давридан бери ҳар қачонгидан ҳам жиддийроқ ва олдиндан айтиб бўлмайдиган даражада хавфлидир", – дея таъкидлади Стармер.

Буюк Британияни қайта қуроллантириш режаси доирасида 12 та ҳужумкор сув ости кемаси қурилиши, ядровий қуроллар модернизация қилиниши, дронлар ишлаб чиқариши кўпайтирилиши, олтита ўқ-дори заводи қурилиши, 7000 та ракета захираси яратилиши ва кибер қўшинлар ташкил этилиши мўлжалланган. Мазкур режа учун бир миллиард фунт стерлинг (1,35 миллиард АҚШ доллари) миқдорида сармоя киритилиши билдирилди.

Бунинг учун Буюк Британия мудофаа харажатларини 2027 йилгача ялпи ички маҳсулотнинг 2,5 фоизига, келажакда эса 3 фоизига етказишни режалаштирмоқда.

Киритилди: 21:05 02.06.2025. Ўқилди: 803 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!