Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Ким кучлироқ, Исломми ёки Хабиб?

Ким кучлироқ, Исломми ёки Хабиб?

Россиялик таниқли боксчи Артур Бетербиев ММА жангчилари Хабиб Нурмагомедов ва Ислом Махачевни ўзаро таққослади.

"Ким яхшироқ - Хабибми ёки Ислом? Келинг, уларнинг спортда эришган ютуқларига назар ташлайлик. Махачев икки дивизионда чемпион бўлди. Шу боис мен уни танлаган бўлардим. Бироқ Хабиб мағлубиятсиз ҳолда нафақага чиққанини ҳам унутмаслик зарур", - деди чарм қўлқоп устаси "Bloody Elbow" You Tube каналига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Махачев австралиялик Жек Делла Маддаленани мағлуб этиб, UFC нинг ярим ўрта вазн тоифасида чемпионга айланганди.

Киритилди: 23:45 12.12.2025. Ўқилди: 720 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!