Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Ким Чен Иннинг синглиси АҚШга эҳтиёт бўлишни маслаҳат берди

Ким Чен Иннинг синглиси АҚШга эҳтиёт бўлишни маслаҳат берди

Корея Меҳнаткашлар партияси Марказий кенгаши тарғибот ва ташвиқот бўлими бошлиғи ва КХДР раҳбари Ким Чен Иннинг синглиси Ким Е Чжон АҚШга Пхеньян сигналларини талқин қилишда кўпроқ эҳтиёт бўлишни маслаҳат берди.

Унинг баёноти Шимолий Корея марказий телеграф агентлиги томонидан тарқатилди.

«Қўшма Штатлар вазиятни ўзига таскин берадиган тарзда баҳолаётганга ўхшайди. Агар тахминларингизда адашсангиз, бундан ҳам кўпроқ умидсизликка тушасиз”, - деди Ким Е Чжон.

20 июнь куни АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Жейк Салливан АБC телеканалида Вашингтон Ким Чен Иннинг КХДРнинг ҳам мулоқотга, ҳам АҚШ билан тўқнашувга тайёрлиги ҳақидаги баёноти қизиқарли бўлганини айтганди. Унинг сўзлари ТАСС томонидан келтирилган.

У икки томонлама маслаҳатлашувларга тайёрлигини таъкидлади, унинг мақсади Корея ярим оролини тўлиқ ядро қуролсизлантиришдир. Америка раҳбарининг маслаҳатчиси Оқ уй Пхеньяндан мулоқотга тайёр бўлиши борасида "аниқ сигнал" кутаётганини, аммо "олдинга силжиш учун" кейинги хабарлар келишини кутишни ният қилганини қўшимча қилди.

Аввалроқ Ким Чен Ин КХДР АҚШ ҳукумати билан ҳам мулоқот олиб боришга, ҳам юзага келиши мумкин бўлган қарама-қаршиликка тайёр бўлиши кераклигини айтган эди. Шунингдек, у Корея ярим оролидаги вазиятни "барқарор назоратини" кучайтиришга чақирди.

Киритилди: 10:19 22.06.2021. Ўқилди: 2389 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!