КХДРнинг 15-чақириқ Олий Халқ Ассамблеясининг биринчи сессиясидаги асосий нутқида Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин ўз мамлакати ҳеч қачон ядровий давлат мақомидан воз кечмаслигини эълон қилди.
Бу ҳақда Корея Марказий ахборот агентлиги хабар берди.
"Республика ҳукумати ўзининг ядровий мақомини мутлақо қайтариб бўлмайдиган даражада мустаҳкамлашда давом этади", деди у.
Сиёсатчининг сўзларига кўра, КХДР расмийлари буни "барча республикага қарши провокацион ҳаракатларини бостириш учун" қилмоқчи.
Ким Чен Ин шунингдек, расмийлар расман душман деб тан олган мамлакатни таърифлади.
"Биз, хусусан, Жанубий Кореяни энг душман давлат деб биламиз, уни энг аниқ сўзлар ва ҳаракатлар билан бутунлай рад этамиз ва эътиборсиз қолдирамиз", деди Шимолий Корея раҳбари.
Унинг қўшимча қилишича, Жанубий Кореянинг Шимолий Корея суверенитетини бирон бир тарзда бузишга уриниши дарҳол ва қаттиқ жавобга олиб келади.