Бугун 26 июнь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Ким Чен Ин Россияни Украинага қарши урушда қўллаб-қўллашда давом этишга ваъда берди

Ким Чен Ин Россияни Украинага қарши урушда қўллаб-қўллашда давом этишга ваъда берди

Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Сергей Шойгу 4 июн куни КХДРда мамлакат раҳбари Ким Чен Ин билан учрашди. Бу ҳақда Россия Хавфсизлик кенгаши сайтида хабар берилди.

Учрашув чоғида Ким Чен Ин Шимолий Корея Россияни Украинадаги урушда қатъий қўллаб-қувватлашда давом этишини билдирган.

"КХДР ҳукумати Россиянинг позисияси ва ташқи сиёсатини барча халқаро сиёсий масалаларда, айниқса Украинадаги можарода қўллаб-қувватлайди", — деган КХДР етакчиси.

Бундан ташқари, Ким Чен Ин ва Сергей Шойгу учрашув чоғида Курск вилоятида бўлиб ўтган жангларни ҳам муҳокама қилган. Ушбу жангларда Шимолий Корея аскарлари Украина Қуролли кучларига қарши Россия томонида туриб жанг қилганди.

Киритилди: 12:39 05.06.2025. Ўқилди: 613 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!