КХДР Давлат кенгаши раиси Ким Чен Ин V умумреспублика оналар қурултойидаги маърузасида, кўз ёшларини тия олмади.
Бу ҳақда Корея марказий телевидениесига таяниб, “РИА Новости” хабар бермоқда.
Агентлик маълумотларига кўра, Шимолий Корея етакчиси оналар ўз фарзандлари келажаги учун қурбон қилишга тайёрлиги ҳақида сўз юритилган ҳисоботнинг бир қисмини диктор ўқиб эшиттирганида ҳам худди шундай муносабат билдирган.