КХДР раҳбари Ким Чен Ин урушга тўлиқ тайёргарликни таъминлаш зарурлигини таъкидлади. Бу ҳақда Корея Марказий телеграф агентлиги (KSNA) хабар берди.
Маълум қилинишича, у 14-15 ноябрь кунлари Пхенянда бўлиб ўтган Корея халқ армияси (КНА) батальонлари командирлари ва сиёсий отрядларининг 4-слётида иштирок этган.
Ким Чен Ин "душман кучларининг, шу жумладан АҚШ ва қўғирчоқ Корея Республикасининг республикага қарши ҳарбий қарама-қаршилик телбалиги таҳдидли хусусиятга эга"лигини таъкидлади.