Шимолий Кореяда янги эсминетнинг муваффақияциз учирилиши ортидан кемасозлик заводининг камида уч ходими ҳибсга олинди. КCNА давлат ахборот агентлиги хабарига кўра, яқинда мамлакат шарқий соҳилидаги Чонгжин портида содир бўлган воқеада лойиҳа раҳбарлари айбланган.
Тушиш вақтида 5000 тонналик улкан ҳарбий кема ағдарилиб, қисман сув остида чўкди – бу Ким Чен Иннинг имиджига ва Пхеняннинг барча ҳарбий пропагандасига жиддий зарба бўлди.
Шимолий Корея етакчиси воқеани “оғир бахтсиз ҳодиса” ва “мутлақ эҳтиёцизлик ва масъулияцизлик” туфайли юзага келган “жиноий ҳаракат” деб атади. Американинг CSIS таҳлил марказига кўра, зарар туфайли кема яқин келажакда хизмат кўрсата олмайди.
Фридрих Науман жамғармасининг Сеулдаги ваколатхонаси раҳбари Фредерик Шпор Bild'га ҳибсга олинганларнинг оқибатлари ўта оғир бўлиши мумкинлигини айтди.
"Ким бунга алоқадорларни кескин танқид қилгани боис, у ўз юзини сақлаб қолиш учун чоралар кўриши керак бўлади. Жанубий Корея разведка идоралари мансабдор шахслар ҳатто сув тошқини олдидан эҳтиёт чораларини кўрмаганлик каби хатолари учун қатл этилгани ҳақида бир неча бор хабар беришган", - деди Шпор .