Шу ҳафта бошида АҚШ маъмурияти Киевга 3300 та ERAM (Extended Range Attack Munition) ҳаводан учириладиган ракеталарни сотишни маъқуллаган эди. Улар олти ҳафта ичида Украинага етиб боради.
Бу ҳақда манбаларга таяниб хабар берди.
Уларнинг маълумотларига кўра, ҳарбий ёрдам пакетининг умумий миқдори 850 миллион долларни ташкил қилган. Бу маблағнинг салмоқли қисми Европа давлатлари томонидан ажратилган. Газета траншга ERAM ракеталаридан ташқари яна нималар киритилганига аниқлик киритмайди, бироқ АҚШ маъмурияти буни тасдиқлашни АҚШ президенти Дональд Трампнинг Россия етакчиси Владимир Путин ва Владимир Зеленский билан учрашувларигача қолдирганини таъкидлайди.
The Wall Street Journal маълумотларига кўра, бу ракеталарнинг масофаси 150-280 миля (240-450 км). Бу шуни англатадики, Украина, эҳтимол, ҳарбий амалиётлар пайтида улардан фойдаланиш учун Пентагондан рухсат сўраши керак бўлади.