Бугун 5 июнь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Киев мэри Виталий Кличко The Times газетасига берган интервьюсида шаҳар кенгаши фаолияти рейдлар, терговлар ва сохта жиноий ишлар очиш таҳдидлари туфайли фалаж ҳолатга тушганини маълум қилди.

"Бу уруш баҳонасида демократик тамойиллар ва институтларни йўқ қилиш. Бир пайтлар юртимизда авторитаризм ҳиди келаётганини айтган эдим. Энди бу ҳид янада бадбўй тус олди", – дея таъкидлади Кличко.

The Times Зеленский ва Кличко ўртасидаги зиддиятни батафсил ёритиб, сиёсатчилар ҳозирда “ўзаро уруш ҳолатида" эканлигини таъкидлаган.

The Times Миллий коррупцияга қарши кураш бюросининг “Тоза шаҳар” номли кенг кўламли операциясини эслатиб ўтади. Унинг мақсади шаҳар ҳокимиятидаги ер савдосига оид коррупцияга алоқадор жиноий ташкилотни фош этиш эди. Нашр маълумотларига кўра, Киев мэрлигининг етти нафар ходими қамоққа олинган.

Ўз навбатида, Кличко Зеленскийни бутун мамлакат бўйлаб ҳарбий маъмуриятлари орқали шаҳарларнинг сайланган мэрларидан ҳокимиятни тортиб олиш учун фойдаланаётганликда айблади.

"Кўплаб мэрлар қўрқувда, аммо менинг машҳурлигим ҳимоя қилмоқда. Чернигов мэри ишдан бўшатилиши мумкин, аммо пойтахт мэрини, бутун дунё таниган одамни лавозимидан олиш жуда қийин. Шу сабабли менинг обрўйимни тушириш ва уни бутунлай йўқ қилиш учун ҳаракат қилишмоқда", — деди Кличко.

Киритилди: 20:18 31.05.2025. Ўқилди: 812 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!