Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Кичик миқёсдаги намойишларга рухсат берилди

Кичик миқёсдаги намойишларга рухсат берилди

Жума, 30 август куни Қозоғистон ҳукумати демократия тарафдори бўлган ёш фаолларга конституцион ислоҳотларни талаб қилган кичик миқёсдаги оммавий намойишлар ўтказишга рухсат берди.

Яқинда ташкил этилган Оян Қозоғистон Уйғониш ҳаракати аъзолари асосан, 20 ёш атрофидаги қозоқлардан ташкил топган бўлиб, улар Конституция кунида Қозоғистоннинг бир нечта шаҳарларида кичик миқёсдаги митинглар ўтказди.

Бунда ёшлар Конституциянинг цензурани тақиқловчи ва намойишлар эркинлигини ҳимоя қиладиган моддалари ёзилган плакатларни кўтариб чиқишди ва бу митингларда полиция уларни ҳибсга олишга уринмади.

Эслатиб ўтамиз, Марказий Осиёнинг ушбу мамлакатида оммавий норозиликлар ноқонуний ҳисобланади ва полиция мунтазам равишда олдин бўлиб ўтган намойишларни тарқатиб юборарди. 

Март ойида Қосим-Жўмарт Тоқаев президентлик лавозимини эгаллагач, шу каби “юмшоқ” сиёсатнинг давом этишини ваъда қилди.

Киритилди: 15:14 01.09.2019. Ўқилди: 1894 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!