Трампнинг АҚШ Гренландияни сотиб олиши кераклиги ҳақидаги даъволари фонида унинг ўғли оролга ташриф буюрди.
"АҚШнинг сайланган президентининг 47 ёшли тўнғич ўғли кичик Доналд Трамп 7 январ куни Гренландия пойтахти Нуукга учиб кетди. Гренландия расмийлари у билан учрашмасликларини ва бу бир неча соат давом этадиган шахсий ташриф эканлигини маълум қилишди", деб ёзади АP.
Шунга қарамай, ташриф сиёсий тусга эга, дея қайд этади агентлик. Доналд Трамп биринчи президентлик муддатида Гренландияни сотиб олишни ёқлаб чиққан ва АҚШ президенти этиб қайта сайланганидан кейин бу мавзуга яна қайтган.