Бугун 25 ноябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Кибер жиноят учун ҳам жавобгарлик бор

Кибер жиноят учун ҳам жавобгарлик бор

Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда сайтларни бузиб кириш, вирусли дастурлар тарқатиш каби ҳолатлар ҳақида хабарлар кўпайди.

Кибер жиноятлар айниқса пандемия вақтида жиддий муаммолардан бирига айланди. 

Жиноят кодексининг (https://lex.uz/docs/111453) бир қатор моддаларида компьютер техникаси воситаларидан фойдаланиб содир этиладиган жиноятлар ва уларга нисбатан жавобгарлик кўзда тутилган.

Жумладан, ушбу кодекснинг 278⁵-моддасига кўра, ўзганинг компьютер ускунасини қасддан ишдан чиқариш, худди шунингдек компьютер тизимини бузиш (компьютер саботажи):

3 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, 66 млн 900 минг сўмдан 89 млн 200 минг сўмгача миқдорда жарима; 

2 йилгача озодликни чеклаш;

2 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. 

Шунингдек, мазкур ҳаракатларни гуруҳ бўлиб, такроран ёки хавфли рецидивист томонидан содир этиш 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазолашга сабаб бўлиши мумкин.

Унутманг, қонунни билмаслик жавобгарликдан озод этмайди!

Киритилди: 11:25 02.08.2020. Ўқилди: 8977 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!