Бугун 26 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Кенг миқёсли уруш бошлангандан сўнг, Россия Украинага “тинчлик шартномаси”ни таклиф қилган

Кенг миқёсли уруш бошлангандан сўнг, Россия Украинага “тинчлик шартномаси”ни таклиф қилган

Кенг миқёсли уруш бошлангандан сўнг, Россия Украинага “тинчлик шартномаси”ни таклиф қилган.

“Озодлик радиоси” манбаларига таяниб 2022 йил 7 март санасида Москва томонидан илгари сурилган “тинчлик шартномаси” лойиҳасини эълон қилди. Кремл уни Киевга Беларусдаги музокараларнинг 3-раундида топширган.

Ўт очишни тўхтатиш эвазига Украина Россиянинг қуйидаги шартларини бажариши керак бўлган:
◾️Армия сонини 50 000 кишигача қисқартириш;
◾️ Армияни доимий жойлаштириш пунктларига қайтариш;
◾️Ҳеч қандай ҳарбий иттифоқларга кирмаслик;
◾️Ўз ҳудудида 250 км дан ортиқ масофага учадиган ракета қуролларига эгалик қилмаслик ёки жойлаштирмаслик;
◾️Россия Федерацияси келажакда Украинада ишлаб чиқилиши мумкин бўлган қуролларнинг ҳар қандай турларини тақиқлаш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолиши;
◾️2014 йилдан бери вайрон бўлган Донбасс инфратузилмасини тиклаш харажатларини Киев ўз зиммасига олиши;
◾️Маъмурий ҳудудлари доирасида ДХР ва ЛХРнинг мустақиллигини тан олиш
◾️Россияга қарши барча санкцияларни, шу жумладан, Ғарб давлатлари санкцияларини ҳам бекор қилиш;
◾️Украинада рус тилига давлат тили мақомини бериш.

Киритилди: 09:55 05.11.2024. Ўқилди: 1128 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!