Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати Исроил билан сулҳ битими шартларини қабул қилиши ва барча гаровга олинганларни озод қилиши керак.
Бу ҳақда Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон маълум қилди.
«Бошқа баҳона бўлиши мумкин эмас. ҲАМАС қарама-қаршиликка барҳам бериш учун бу келишувни қабул қилиши керак», - деди Кэмерон Ғазо бўйича сулҳ битимига оид резолюцияга ишора қилиб.