Бугун 19 сентябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Келишилган ўйинлар иши бўйича австралиялик уч футболчи ҳибсга олинди

Келишилган ўйинлар иши бўйича австралиялик уч футболчи ҳибсга олинди

Сиднейда уч футболчи келишилган ўйинларда гумонланиб ҳибсга олинди.

Футболчилар Австралиянинг олий лигасида иштирок этувчи "Макартур" клуби вакилллари ҳисобланишади. Жамоа собиқ сардори Улисес Давила, ярим ҳимоячилар Керин Баккус ва Клэйтон Льюис 22 август куни келишилган ўйинлар схемасини ташкиллаштириш иши бўйича суд олдида жавоб беришди.

Текширув ишлари давомида BetPlay Colombia, Bet365 New Jersey ва Bet365 Bulgaria букмекерлик идоралари маълумотларидан фойдаланилди.

Тахминлар бўйича, май ойида "Макартур"ни тарк этган Давила футболчилар ва номи ошкор қилинмаган Колумбия жиноий гуруҳ ўртасида воситачилик қилган.

Клуб собиқ сардори Баккус ва Льюисга А лига ўйини вақтида сариқ карточка олишгани учун 10 минг долларгча пул тўлаган.

Киритилди: 22:15 24.08.2024. Ўқилди: 982 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!