Бугун 9 октябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Кексалар учун темир йўл чипталарига 20% чегирма берилади

Кексалар учун темир йўл чипталарига 20% чегирма берилади

Ўзбекистонда кексаларга темир йўл чипталарининг тариф қисмидан 20 фоиз чегирма тақдим этилади, дея хабар беради Транспорт вазирлиги.

Маълум қилинишича, чегирма «Кексалар ҳафталиги» ҳамда «Кексалар учун туризм ойлиги» доирасида нуронийларнинг мамлакат бўйлаб саёҳатларини қўллаб-қувватлаш мақсадида тақдим этилмоқда.

Имтиёздан Ўзбекистон фуқароси бўлган 55 ёшдан юқори аёллар ва 60 ёшдан юқори эркаклар — пенсионерлар фойдаланиши мумкин.

Чегирма ҳар йили «Кексалар ҳафталиги» доирасида 2–8 октябрь кунлари ҳамда «Кексалар учун туризм ойлиги» доирасида 1–30 ноябрь кунлари амал қилади.

Имтиёз барча маҳаллий йўналишдаги поездларга татбиқ этилади. Тезюрар «Афросиёб» электропоезди бундан мустасно.

Чегирмали чипталарни онлайн ёки темир йўл чиптахоналари орқали расмийлаштириш мумкин.

Киритилди: 22:52 08.10.2026. Ўқилди: 540 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!