Бугун 1 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Кеча тунда Тошкент телеминораси атрофида чиндан портлаш содир бўлганмиди?

Кеча тунда Тошкент телеминораси атрофида чиндан портлаш содир бўлганмиди?

Кеча, 18 август куни соат 23:00 атрофида Тошкент шаҳар Юнусобод туманида жойлашган Тошкент телеминораси атрофида кучли овоз эшитилган. Ижтимоий тармоқларда баҳс мунозараларга сабаб бўлаётган ушбу воқеа кичик портлаш бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда. “Qalampir.uz” тарқалган гап-сўзларга ойдинлик киритиш мақсадида Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси билан боғланди. 

ИИББдаги “Qalampir.uz” манбасининг маълум қилишича, ушбу ҳудудда ҳеч қандай портлаш рўй бермаган. Кучли шовқинли овозга келсак, Амир Темур шоҳ кўчасидан, ТАТУ бўйлаб Шаҳидлар хотираси майдони тарафга ҳаракатланиб келаётган Cobalt автомобили йўлдаги ўнг муюлиш, яъни Ғиёс Умаров кўчасига кириши керак бўлган. Бироқ ҳайдовчи ўта маст ҳолатдалиги сабаб кўчани адаштирган. Ғиёс Умаров кўчасига кириш ўрнига, Шаҳидлар хотираси майдонидан катта йўлга олиб чиқадиган зинага қараб ҳаракатланган ва зинадан пастга қулаган. Шовқинли овоз шунинг натижасида келиб чиққан. 

Натижада автомобиль шикастланган, ҳайдовчига эса жиддий тан жароҳати етмаган. Воқеа жойига зудлик билан ИИББ ходимлари етиб келган. ЙПХ ходимлари далолатнома расмийлаштирган. 

Тошкент шаҳар ИИББ ушбу ҳодиса бўйича ортиқча шов-шувларга ишонмасликка чақирмоқда.

Киритилди: 12:14 19.08.2018. Ўқилди: 6991 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!