Бугун 3 июль, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Кеча Нукусда ўртача суткалик ҳаво ҳарорати иқлимий меъёрдан 5 даража паст кузатилган бўлса, Тошкентда 5 даража юқори бўлди

Кеча Нукусда ўртача суткалик ҳаво ҳарорати иқлимий меъёрдан 5 даража паст кузатилган бўлса, Тошкентда 5 даража юқори бўлди

Ўзгидрометнинг уч таянч метеорологик станцияларида кунлик об—ҳаво муҳитини кўп йиллик ўртачалаштирилган иқлимий кўрсаткичлар билан солиштириб борувчи портал маълумотларига кўра, кеча пойтахтда ўртача суткалик харорат +32.2°С илиқ бўлган. Бу, шу кун учун ўртача кўп йиллик меъёрдан 5 даража юқори чекланишдир. Самарқандда эса 3 даража юқори бўлган.

Кўриниб турубдики, бу кўрсаткичлар аномал иссиқлик кўрсаткичлари эмас. Аммо, пойтахт энергетик тизим мазкур иссиқлик тўлқинига тайёр эмаслиги ҳам кўриниб қолди.

1055 диспечерлик хизматига пойтахтликлар томонидан светсизлик масаласи билан боғлиқ шикоятлар ҳаддан ташқари кўпайган. Масъул тузилмалар электр энергияси узилишлари сабабларини очиқламаслиги, тармоқда ток етишмовчилиги кузатилаётгани ва чекловлар кўпчиликда табиий, инсон қўли билан киритилаётганидек тасаввур уйғотмоқда.

Тушунарли-ки, бундай вазиятда кўплаб электр генерацияларимиз битиб фойдаланишга топширилгунча, аҳоли ва хусусий сектор энергетик тармоққа электр энергия сотиш амалиётини тезроқ жорий этиши керак.

Киритилди: 13:19 29.06.2024. Ўқилди: 468 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!