Бугун 13 сентябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Каземиро «МЮ»нинг ашаддий рақиби сафига ўтиб кетиши мумкин

Каземиро «МЮ»нинг ашаддий рақиби сафига ўтиб кетиши мумкин

Ярим ҳимоячи Каземиро ёзги трансфер ойнасида «Манчестер Юнайтед»ни тарк этиши мумкин. "Todofichajes" портали ўз саҳифаларида хабар беришича, 32 ёшли футболчи ҳозирда ўз келажагига баҳо бермоқда.

Қайд этилишича, Каземирога АПЛнинг бошқа бир клуби «Арсенал»дан таклиф тушган. «Канонирлар» бош мураббийи Микель Артета бразилиялик футболчини ўз жамоасида кўрмоқчи. Бундан ташқари, Каземирода Саудия Арабистонига ўтиш имконияти бор.

Каземиронинг «Манчестер Юнайтед» билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган. "Transfermarkt" портали футболчини 20 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 07:11 17.07.2024. Ўқилди: 754 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!