“Катта еттилик” Украинанинг Европа Иттифоқи ва NATO'га аъзолик йўлини қўллаб-қувватлади.
"Биз Украинага ёрдам кўрсатишни давом эттириш ниятимизни, жумладан, қисқа ва узоқ муддатда ҳарбий ёрдам кўрсатиш ниятимизни таъкидлаймиз", дейилади G7 Мудофаа вазирларининг Неаполдаги учрашуви якунлари бўйича баёнотда.
Учрашувда NATO ва Европа Иттифоқи вакиллари, шунингдек, Украина мюМудофаа вазири Рустем Умеров иштирок этди.
Ёзда G7 давлатлари Россиянинг музлатилган активларидан тушган маблағ ҳисобидан Украинага 50 миллиард доллар (46 миллиард евро) миқдорида кредит беришга келишиб олган эди.