Бугун 6 октябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Кашмирдаги ғалаёнда 2 ҳинд аскари ва 6 исёнчи ҳалок бўлди

Кашмирдаги ғалаёнда 2 ҳинд аскари ва 6 исёнчи ҳалок бўлди

Кашмирда Ҳиндистон ҳукуматига қарши кўтарилган ғалаён оқибатида икки нафар ҳиндистонлик аскар ҳамда 6 исёнчи ҳалок бўлган. Бу ҳақда Кашмир полицияси берган маълумотларга асосланиб, Al Jazeera нашри хабар берди.

Кашмир автоном ҳуқуқидан ҳам, алоҳида конституциясидан воз кечишига тўғри келди. Бунга жавобан Кашмирдаги мусулмон жамоалар Деҳли ҳукуматини миллатчиликда айблади. Кашмир бўйлаб норозиликлар тўлқини кўтарилди.

Ушбу воқеалардан сўнг Ҳиндистонга қарши кайфият юқори бўлган Кашмирда хавфсизлик чоралари мисли кўрилмаган даражада кучайтирилди. Минтақа деярли тўлиқ ҳарбийлаштирилди.

Ҳиндистон ҳукумати Кашмирда кўтарилган норозилик намойишлари ва исёнларда мунтазам равишда Покистонни айблаб келади. Исёнчилар Исломободдаги манбалардан пул ва қурол олишини иддао қилади. Покистон бу борадаги ўзига қўйилган барча айбловларни рад этган.

Киритилди: 18:45 08.07.2024. Ўқилди: 1207 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!