Жорий йилнинг 30 май куни Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Олмазор туман бўлинмаси Кенгашида навбатдаги ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.
Унда туман ҳудудидаги таълим муассасаларида фаолият юритаётган касаба уюшмаси аъзолари иштирок этдилар.
Туман ҳисобот сайлов конференциясини таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Тошкент шахар бўлинмаси Кенгаши раиси Абдухалил Расулович Рахмонов олиб борди.
Конференция давомида 2020-2025 йиллар мобайнида туман бўлинмаси Кенгаши томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот тингланди.
Ҳисоботда аъзоларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, меҳнат муҳофазаси, ижтимоий-иқтисодий манфаатларини таъминлаш, маданий ва маънавий тадбирлар ташкил этиш борасидаги ишларга алоҳида урғу берилди.
Шунингдек, конференцияда янги Қўмита аъзолари ва тафтиш комиссияси сайланди.
Йиғилиш иштирокчилари томонидан кун тартибидаги барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Конференция самимий, очиқ ва конструктив руҳда ўтди. Унда касаба уюшмаси фаолиятини янада самарали ташкил этиш юзасидан таклиф ва тавсиялар ҳам билдирилди.