Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Карло Анчелотти солиқларни тўлашдан бош тортганликда айбланмоқда

A A A
Карло Анчелотти солиқларни тўлашдан бош тортганликда айбланмоқда

“Реал” бош мураббийи Карло Анчелотти солиқларни тўлашдан бўйин товлаганликда айбланмоқда.

Marca нашрининг хабарига кўра, мадридликлар устози молиявий айёрликлар туфайли судланиши мумкин.

Судья Мария Инмакулада Лова италиялик мураббий 2014 йилда имиж ҳуқуқларидан фойдаланилиши оқибатида даромад сифатида олган 386 361 еврони декларация қилмаган деган хулосага келди.

Шу билан бирга, Анчелотти 2015 йилдаги солиқлар бўйича фирибгарлик ишида айбсиз деб топилган.

2021 йилда мураббий Испания солиқ идораси томонидан тузилган йирик қарздорлар рўйхатида эканлиги хабар қилинганди.

Эслатиб ўтамиз, Карло Анчелотти 2021 йилдан буён “Реал”ни бошқариб келмоқда. Карло қўл остида мадридликлар 2022/23 йилги мавсум Испания Кубоги соҳибига айланди.

Анчелотти 2024 йилдан бошлаб Бразилия терма жамоасини бошқаради.

Киритилди: 15:37 12.07.2023. Ўқилди: 1539 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!