Бугун 23 январь, 2026 йил, жума

O'ZB

Карло Анчелотти барчасини келишиб олди

Карло Анчелотти барчасини келишиб олди

Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти Бразилия футбол конфедерацияси билан шартномани 2030 йилги жаҳон чемпионатига қадар узайтириш бўйича оғзаки келишувга эришди, деб хабар беради Globo.

Манбага кўра, томонлар янги келишув шартларини аллақачон келишиб олган. Таътилдан сўнг 22 январь куни Рио-де-Жанейрога келадиган Анчелотти февраль ойининг дастлабки ҳафталарида шартнома имзолаши кутилмоқда.

Муддатни узайтириш бўйича музокаралар октябрь ойида бошланган ва йил охиригача давом этган. Янги шартнома ҳам худди шундай молиявий шартлар асосида тузилади: терма жамоалар мураббийлари орасида аллақачон дунёдаги энг юқори маошни (тахминан 10 миллион евро) олаётган Анчелотти спорт мақсадларига эришиш учун бонус қисмини ўзгартирган ҳолда маошини сақлаб қолади.

Аввалроқ The Touchline портали Анчелотти келажакда "Реал" бош мураббийлигига қайтишга тайёрлигини маълум қилгани ҳақида хабар берганди. Бироқ Бразилия билан тузилган янги келишув томонларнинг ҳамкорликда ишлаш бўйича узоқ муддатли режаларини тасдиқлайди, деб ёзади Globo.

Киритилди: Бугун 10:36. Ўқилди: 433 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!