Путин ва Нетаняҳуни ҳибсга олиш учун ордер берган Халқаро жиноий суд бош прокурори Карим Хон вақтинча лавозимидан четлатилади.
Бу ҳақда Reuters нашри хабар бермоқда.
Сўнгги ойлар ичида Карим Хон Ғазо секторида содир бўлган эҳтимолий ҳарбий жиноятлар туфайли Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳуни ҳибсга олиш учун ордер бергани боис кескин танқид остида қолган эди.
АҚШ президенти Доналд Трамп жорий йилнинг феврал ойида Гаагадаги Халқаро жиноий судга қарши санкциялар жорий қилганди.