“Кариб денгизи қароқчилари” фильми яратилиши билан машҳур бўлган сценарист ва телепродюсер Жей Уолперт Лос-Анжелесда вафот этди. Бу ҳақда Deadline хабар бермоқда.
У 3 январь куни вафот этди, аммо бу ҳақда фақат ҳозир маълум бўлди.
Уолперт 79 ёшда эди. У узоқ вақтдан бери альцгеймер касаллиги билан курашиб келарди.
Продюсер “Кариб денгизи қароқчилари”дан ташқари, 2002 йилда чиққан “Граф Монте-Кристо” фильмининг сценарийсини ҳам ёзган.