Бугун 20 май, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Карантин ва туризм: Италия 2021 йилгача туристларни киритмоқчи эмас!

A A A
Карантин ва туризм: Италия 2021 йилгача туристларни киритмоқчи эмас!

Бу йилнинг охиригача Италия сайёҳлар учун чегараларни очмайди, деди маданият ва туризм вазири Дарио Франческини "La Repubblica” газетасига берган интервьюсида.

Вазир Италияда коронавирус сабабли ёпилган музейлар ва асосий диққатга сазовор жойлар май ойида очилишини тан олган. Уларнинг орасида Колизей ва Помпей ҳам бор.

Вазирнинг қўшимча қилишича, ҳукумат ички туризм ва кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлайди. Уларга Италия курортларидаги ёзги таътил учун ҳар бир оилага 500 еврогача субцидиялар берилади.

Эслатиб ўтамиз, Италияда коронавирусга чалинганлар сони қарийб 193 минг кишини ташкил этади, уларнинг 26 минг нафари вафот этган. Сўнгги бир неча кун ичида мутахассислар инфекция юқтириш ҳолатлари камаяётганини қайд этди.

Киритилди: 21:16 26.04.2020. Ўқилди: 2547 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!