Япония бош вазири Синдзо Абэ "Twitter"даги саҳифасида одамни уйда қолишга чорловчи мусиқали клип жойлаштирди.
Ролик лавҳаларида сиёсатчининг уй шароитида қандай фаолият юритаётгани, нималар билан машғул бўлаётганини кўриш мумкин. Хусусан, видеода бош вазир итини парваришлайди, чой ёки қаҳва ичади, китоб ўқийди, телевизор кўради.
Клипнинг иккинчи ярмида таниқли япон қўшиқчиси Гэн Хосино ўз хонадонида Uchi de odorou («Уйда рақс тушамиз») қўшиғини куйлайди.
Эслатиб ўтамиз, Японияда 5 апрелдан фавқулодда ҳолат эълон қилинган.