Ўзбекистон норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари муҳокамаси порталига «Карантинга оид чоралар амал қилиш даврида ходимларни масофавий иш усулида, мослашувчан иш графигида ёки уйда ишлашга ўтказишнинг вақтинчалик тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги ҳужжат лойиҳаси жойлаштирилди.
Низом ташкилотнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли ҳамда идоравий мансублигидан қатъи назар барча ташкилотлар ва уларнинг ходимларига нисбатан қўлланилади.
Низомга мувофиқ коронавирус пандемиясининг тарқалишини олдини олиш бўйича чоралар амалга оширилаётган даврда иш берувчилар ходимларининг розилиги билан масофавий иш усулида, мослашувчан иш жадвалида ёки уйда ишлашга ўтказиши мумкин.
Масофадан иш – ходимнинг меҳнат шартномасида кўрсатилган меҳнат мажбуриятларини иш берувчининг жойлашган ҳудудидан ташқарида, бевосита ёки билвосита назоратида бўлган доимий иш жойи, ҳудуд ёки объектдан ташқарида бажариладиган иш.
Масофавий ишда ишловчи ходим иш вақтини ўз хоҳишига кўра тақсимлашини ҳисобга олган ҳолда у томонидан бажарилган ишлар учун бир ҳисса миқдорда меҳнат ҳақи тўланади. Унга нисбатан иш вақтидан ташқари иш, дам олиш ва байрам кунларидаги иш, шунингдек, тунги вақтдаги иш учун меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари қўлланилмайди.
Масофавий ишга вақтинчалик ўтказилган ходимнинг меҳнатига ҳақ тўлаш қуйидагича амалга оширилади:
Ходимни масофавий ишга ўтказилганда унинг таътиллар жадвалига мувофиқ меҳнат таътили, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақа олиш ҳамда қонунчиликда ва жамоа шартномасида назарда тутилган бошқа ҳуқуқлар сақлаб қолинади.
Иш вақти режимининг ўзгариши, шу жумладан, ишнинг бошланиши ва тугаш вақти, шунингдек, тўлиқсиз иш вақтининг ўрнатилиши меҳнат шароитининг ўзгариши ҳисобланади ва иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади.
Мослашувчан иш графигига вақтинчалик ўтказиш қуйидагиларни назарда тутиши мумкин:
Мослашувчан иш графигига вақтинчалик ўтказиш юзасидан ходим билан тузилган қўшимча меҳнат шартномасида қуйидагилар кўрсатилади:
Ходимни тўлиқсиз иш вақтига вақтинчалик ўтказилишида:
Ходимнинг хоҳишига кўра ва иш берувчининг розилиги билан ходим вақтинчалик уйда ишлаши учун уй меҳнати шароитига ўтказилиши мумкин.
Уйда ишлаш – тузилган меҳнат шартномасига мувофиқ ходим яшаш жойи бўйича ёки унга ёки унинг оила аъзоларига тегишли бўлган бошқа биноларда иш берувчининг буюртмалари бўйича товарлар ишлаб чиқариш ёки хизматлар кўрсатиш бўйича амалга оширилаётган ишни англатади.
Уйда ишлашни ташкил этишга, ходимнинг яшаш жойидаги меҳнат шартномасига мувофиқ уйда ишлашни амалга ошириш учун зарур бўлган бинолар, шу жумладан, турар жой бинолари бўлган тақдирда йўл қўйилади. Уйда ишга ўтказилган ходимнинг меҳнатига ҳақ тўлаш қуйидагича амалга оширилади:
Уйда ишлашга ўтказилган ходимнинг таътиллар жадвалига мувофиқ меҳнат таътили ҳуқуқи сақлаб қолинади.