Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Карантин: талабалардан иборат кўнгиллилар жамоалари тузилади

Карантин: талабалардан иборат кўнгиллилар жамоалари тузилади

Ўзбекистонда тиббиёт ва ҳарбий олий ўқув юртлари талабаларидан иборат кўнгиллилар жамоалари тузилади. Бу масалага Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 26 март, пайшанба куни, ўтказилган видеоселектор йиғилишида тўхталиб ўтилди.

"Дарё"нинг ёзишича, ушбу жамоалар томонидан карантин даврида ёлғиз кексалар, боқувчиси йўқ оилаларга ҳамда олис ҳудудларга озиқ-овқат, гигиена ва дори воситалари етказиб беришни ташкил этиш муҳимлиги таъкидланди, дея хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.

Шунингдек, видеоселектор йиғилишида тадбиркорларга тақдим этиладиган қўшимча енгилликлар доирасида аҳолига товарларни етказиб бериш ҳамда ташиш хизматларини кўрсатиш учун лицензия олиш талаби вақтинча бекор қилиниши маълум қилинди.

Киритилди: 23:13 26.03.2020. Ўқилди: 3624 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!