Бугун 2 апрель, 2020 йил, пайшанба

O'ZB

Карантин шароитида тиббий мажбурлов чораси қўлланиши мумкин

Карантин шароитида тиббий мажбурлов чораси қўлланиши мумкин

Қонунга мувофиқ, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ва тарқалиши шароитида қўллашни назарда тутувчи 29-2-модда билан тўлдирилди.

Унга кўра, карантин шароитида эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузган шахсга нисбатан  тиббий  мажбурлов чоралари қўлланилиши мумкин.

Тиббий мажбурлов чораси 30 суткагача бўлган муддатда маъмурий жазо тайинлаш билан бирга қўлланилади.

Тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларининг ижроси давлат санитария назорати, ички ишлар ва Миллий гвардия органлари томонидан таъминланади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
 

Киритилди: 17:57 26.03.2020. Ўқилди: 1215 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!