Владимир Путин Россияда "ишламайдиган кунлар" тугаганини эълон қилди. Энди ҳар бир минтақа қачон фаол ҳаётга қайтишини мустақил равишда ҳал қилади, аммо чекловларни олиб ташлаш босқичма-босқич амалга оширилади. Бу ҳақда "Baza" хабар бермоқда.
Ҳокимият, Путиннинг сўзларига кўра, ота-она ишдан маҳрум бўлган болали оилаларга ёрдам беради.
Путин қуйидагиларни таклиф қилди:
— Бола парвариши учун бериладиган нафақани икки баравар ошириш – 6751 рублгача.
— уч ёшга тўлмаган болалари бўлган оилаларга ойлик 5000 рубл миқдорида тўлов тўлаш.
— 3 ёшдан 15 ёшгача бўлган бола учун 10 минг рубл миқдорида бир марталик тўлов бериш.
Ушбу ёрдам 27 миллион кишини қамраб олади.
Расмий маълумотларга кўра, Россияда ишсизлар сони 1 400 000 кишига етди.