Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Карантин муддати тугаган юртдошларимиз уйларига қандай етиб олмоқда?

Карантин муддати тугаган юртдошларимиз уйларига қандай етиб олмоқда?

Аввал хабар қилинганидек,  янги турдаги коронавирус инфекцияси  COVID-19 нинг мамлакатимизга кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш мақсадида бир гуруҳ ватандошларимиз хориждан қайтарилган эди.  Жумладан,  Эрондан олиб келинган 37 нафар ва Латвия давлатидан қайтган 175 нафар киши Тўрақўрғон туманидаги юқумли касалликлар шифохонаси ҳамда “Косонсой” сиҳатгоҳида карантин кузатувига олинган эдилар.  Бугун улар карантин муддатини тамомладилар. 

14 кун мобайнида карантин кузатувида бўлган 212 нафар юртдошларимиздан 187 нафари республикамизнинг турли ҳудудларида истиқомат қилишлари инобатга олиниб,  улар “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан “Наманган-Тошкент-Ургенч” йўналишида ҳаракати йўлга қўйилган 901-сонли махсус йўловчи поездида ўз яшаш манзилларига етказиб қўйилади.

Тўлиқ дeзинфекцияланган вагонлардан ташкил топган мазкур йўловчи пойезди 31 март куни соат 09: 00 да Наманган темир йўл вокзалидан ҳаракатини бошлади,  ҳаракат жадвалига кўра 1 апрел куни соат 14: 57 да Урганч вокзалига кириб боради.  

Киритилди: 16:32 31.03.2020. Ўқилди: 2063 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!