Бугун 7 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Карантин даври учун алоҳида овқатланиш рациони борми?

Карантин даври учун алоҳида овқатланиш рациони борми?

Бугун, 30 март куни АОКА қошидаги махсус штабда ташкил этилган онлайн брифингда Санитирая-эпидемиология назорати давлат инспекцияси раҳбари Нурмат Отабеков карантин даврида нималарни истеъмол қилиш мумкинлиги ҳақида маълумот берди.

«Карантин вақтида амал қилиш мумкин бўлган алоҳида рацион мавжуд эмас. Бу даврда ҳам доимий истеъмол қилинадиган озиқ-овқатлардан воз кечиш керак эмас.

Бироқ бунақа пайтларда иммун тизимини касалликлардан ҳимоя қила оладиган даражага етказиш учун тўйимли овқатлар, таркибида С витамини бор кўкатлар ва маҳсулотларни кунлик рационга киритиш мумкин», дея маълумот берди Нурмат Отабеков.

Бундан ташқари, Нурмат Отабеков суюқлик ва шарбатлар ичишни ҳам тавсия қилди. 

Киритилди: 13:56 30.03.2020. Ўқилди: 2479 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!