Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Карантин! Апрель учун сотилган ойлик йўл чипталари пули қайтариб бериладими?

Карантин! Апрель учун сотилган ойлик йўл чипталари пули қайтариб бериладими?

Тошкент шаҳрида жамоат транспорти ҳаракати тўхтатилгани муносабати билан апрель ойи учун харид қилинган ойлик йўл чипталари «Тошшаҳартрансхизмат» АЖнинг Ойлик йўл чипталари ва жетонлар сотиш бўлими томонидан қайтариб олинади ҳамда пул маблағлари фуқароларга тўлиқ миқдорда қайтарилади.

Транспорт вазирлигининг маълум қилишича, ойлик йўл чипталарини харид қилишга улгурган йўловчилар Юнусобод тумани, Амир Темур шоҳкўчаси, 6-уй манзилида жойлашган «Тошшаҳартрансхизмат» жамиятига мурожаат этиши ёки +99871 2335423, +99871 2441752 рақамларига қўнғироқ қилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз. Тошкентда 22 мартдан автобус, метро ва «маршрутка»лар ҳаракати тўхтатилди. Корхона ва ташкилотлар томонидан ходимлар учун навбатчи транспорт воситаси қатнови ташкил этилиши маълум қилинди.

Киритилди: 23:11 25.03.2020. Ўқилди: 2796 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!