Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Карантин: 77 ёшли миллиардер кимсасиз оролга қочди

Карантин: 77 ёшли миллиардер кимсасиз оролга қочди

Америкалик продюсер ва миллиардер Девид Геффен ҳашаматли яхтада ўзини изоляция қилгани билан мақтанди. У суратини инстаграмига жойлади. Бу сурат эса кейинроқ твиттерда пайдо бўлди.

77 ёшли Геффен ижтимоий тармоқларда дунёдаги энг катта хусусий яхтада турган фотосуратини жойлаштирди. "Гренадин оролида ёлғиз. Умид қиламанки, барчаси хавфсиз”, деб изоҳ ёзди у.

Шарҳларда уни коронавирус пандемияси пайтидаги ўринсиз мақтанчоқлик туфайли танқид қилишди. "Фақат Девид Геффен бизга қўл силтаб қўйди", "Охир-оқибат, қароқчилар энди унинг қаердалигини билишади", "Бойларнинг алоҳида имтиёзлари", қабилидаги фикрлар билдирилди.

Киритилди: 18:51 31.03.2020. Ўқилди: 3914 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!