Бугун 24 январь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Канаданинг Алберта провинцияси мустақиллиги бўйича референдум ўтказилиши мумкин

Канаданинг Алберта провинцияси мустақиллиги бўйича референдум ўтказилиши мумкин

АҚШ молия вазири Канаданинг Алберта провинцияси мустақиллиги бўйича референдум ўтказилиши мумкинлиги ҳақида маълум қилди.

Скотт Бессент сиёсий фаол Жек Пособeцга берган интервьюсида Албертани “АҚШ учун табиий ҳамкор” деб атади.

"Уларнинг ажойиб табиий ресурслари бор. Алберта аҳолиси мустақил фикрловчи одамлар. Эшитишимча, улар Канада таркибида қолиш ёки қолмасликни аниқлаш учун референдум ўтказиши мумкин", — дея қўшимча қилган Бессент.

Маълумот учун, Албертада Канада нефтнинг катта қисми қазиб олинади ва унинг даромадлари бошқа штатлар билан тақсимланади. Шу сабабли провинцияда Қўшма Штатларга қўшилиш тарафдорлари мавжуд, чунки маҳаллий аҳоли АҚШ таркибида янада фаровон ҳаёт кечиришларига ишонади.

Киритилди: Бугун 12:43. Ўқилди: 403 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!