Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Канадада ўрмон ёняпти

Канадада ўрмон ёняпти

Канада ғарбидаги сайёҳлик шаҳарчаси Жасперни кучли ўрмон ёнғини вайрон қилди. Табиий офат шаҳар ҳудудининг 50 фоизига зиён етказиши мумкин.

“Reuters” хабар беришича, Альберта музофотида жойлашган Жаспер, хусусан шаҳарда жойлашган марказий боққа йилига 2 миллиондан кўп сайёҳ келади. Расмийлар тахминича, аланга таъсирида жами 25 мингга яқин одам эвакуация қилинган.

Музофот Бош вазири Даниэль Смит сўзларига кўра, эҳтимолий зарар 30 фоизни ташкил қилади. Афсуски. олов ҳамон назоратдан ташқарида.

Қутқарувчиларни бир фараз қаттиқ ташвишлантиряпти: ўт Эдмонтондан Ванкуверга ҳар куни 890 минг баррель нефть етказиб берувчи “Trans Mountain” нефть қувуридан чақнаган бўлиши мумкин.

Ёнғинни бартараф этишга федерал ҳукумат ва бошқа фавқулодда вазиятлар гуруҳлари юборилмоқда. Яқин кунларда Мексика, Жанубий Африка, Австралия ва Янги Зеландиядан жами 400 нафар ўт ўчирувчи ёрдамга келиши кутиляпти.

Ҳозир Альбертада жами 176 жойда ўрмон ёняпти, 50 та ўчоқ назоратга олинмаган. 10 га яқин оловли ҳудуд Британия Колумбияси билан чегара атрофида жойлашган. 423 нуқтада ёнғин фаоллиги қайд этилган, ўнлаб аҳоли манзилларида эвакуация бўйича кўрсатма, огоҳлантириш берилган.

Киритилди: 11:17 27.07.2024. Ўқилди: 727 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!