“Дориан” тўфони туфайли Канаданинг жануби-шарқий қисмидаги Янги Шотландия провинциясида яшовчи 300 дан ортиқ аҳоли электр токисиз қолди. Бу ҳақда Global News хабар берди.
“Дориан”, маҳаллий вақт билан тахминан соат 7 да, Галифакс порт шаҳрига етиб борганида, заифлашиб, пост-тропик бўронга айланди.
Хабарга кўра, Nova Scotia Power электр тармоғи таъминлайдиган абонентлар электрсиз қолади. Tаъкидланишича, Нью-Брунсвик провинциясида ҳам 14 мингта уй ва корхона электрсиз қолган.
Жамоат хавфсизлиги ва фуқаролик ҳимояси вазири Ральф Гудейл Twitter’даги саҳифасида Канада қуролли кучлари об-ҳавонинг таъсирини енгишда ёрдам беришини ёзди.
“Янги Шотландия “Дориан” тўфонига қарши ёрдам сўради. Канада ҳукумати эса бунга “ҳа” деб жавоб берди. Канадалик кучлар қайта тиклаш ишларига ёрдам бериш учун сафарбар қилинмоқда”, – деб ёзди вазир.