Бугун 22 сентябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Канада ва ЕИ бирлашмоқда — Трамп эса норози

Канада ва ЕИ бирлашмоқда — Трамп эса норози



Европа Иттифоқи Канадага тарихда биринчи марта «ассоциацияланган аъзо» мақомини таклиф қилмоқчи. Европа Комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйен бу таклифни кеча 16 сентябрда таклиф қилди, Канада бош вазири Марк Карни эса уни қўллаб-қувватлади.

Гап Канада ЕИга тўлиқ қўшилиши ҳақида эмас. Томонлар мудофаа, энергетика, муҳим минераллар, сунъий интеллект, технология, савдо ва Арктика соҳаларида яқин ҳамкорлик қилишни режалаштирмоқда. Бу жараён АҚШ билан муносабатлар кескинлашган бир пайтда юз бермоқда. Дональд Трамп Канада–ЕИ яқинлашувини танқид қилиб, агар келишув амалга ошса, Европага янги тарифлар жорий этиш ёки савдони қисқартириш мумкинлигини айтди.

Карни эса Канада ўз ҳамкорларини мустақил равишда танлашини таъкидлади. Қисқаси, Канада ва Европа ўртасида оддий савдо эмас, янги стратегик иқтисодий ва мудофаа шериклиги шаклланмоқда.

Киритилди: 19:38 17.09.2026. Ўқилди: 614 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!