Канада ҳукумати яқин йилларда мудофаа харажатларини, жумладан, НАТО доирасида сезиларли даражада ошириш ниятида.
Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазири Девид Макгинтига таяниб, CBC телеканали хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, Мудофаа вазирлиги раҳбари бу ҳақда Оттавада Канада ва хорижий қурол компаниялари вакиллари билан учрашувда маълум қилган. Вазир уларни тез орада федерал бюджетдан "Канаданинг мудофаа қобилиятини тиклаш" учун катта миқдорда маблағ ажратила бошлашига тайёргарлик кўришга чақирди.
Макгинти аниқ параметрларни келтирмади, чунки мамлакатнинг янги бюджети кузда тақдим этилиши кутилмоқда.