Бугун 3 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Канада “Европа учун хавфсизлик ҳаракати” (SAFE) ташаббусига қўшилди

Канада “Европа учун хавфсизлик ҳаракати” (SAFE) ташаббусига қўшилди

Канада бу ҳаракати билан Евроиттифоққа аъзо бўлмаган давлатлар орасида биринчи бўлди, дея хабар бермоқда Deutsche Welle нашри.

"Европа Иттифоқи ва Канада Оттаванинг SAFE мудофаа дастурига қўшилганини расман эълон қилган. 150 миллиард евролик ушбу фондга кириш ҳуқуқи Канада компанияларига ҳарбий техника харид қилишда молиявий имтиёзлар беради", дея ёзмоқда нашр.

Европа Комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйен ва Канада бош вазири Марк Карни қўшма баёнотида биргаликда глобал хавфсизлик учун муҳим даврда саноатлар ўртасида мустаҳкам мудофаа таъминот занжирларини шакллантиришини маълум қилди.

Карнининг таъкидлашича, бу қадам Канаданинг мудофаа таъминоти тизимини диверсификация қилиш, шунингдек, мамлакатнинг Европа Иттифоқи билан алоқаларини кучайтиришга хизмат қилади.

Киритилди: 21:42 02.12.2025. Ўқилди: 217 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!