Бугун 26 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Канада ЕИ билан муносабатларда махсус мақом ғоясини маъқуллади

Канада ЕИ билан муносабатларда махсус мақом ғоясини маъқуллади

Канада бош вазири Марк Карни мамлакатнинг Европа Иттифоқи билан янада яқинлашиши ва Канада учун махсус «уюшма аъзо» мақомини яратиш эҳтимоли ҳақидаги таклифни қўллаб-қувватлади.

«Биз бу ташаббусни қўллаб-қувватлаймиз», — деди Карни Европа парламентида сўзлаган нутқида.

У шерикликдан мақсад бошқа давлатлардан ажралиб қолиш эмас, балки Канада ва Европанинг умумий барқарорлигини ошириш эканини таъкидлади.

Карнининг сўзларига кўра, ЕИ ва Канада сунъий интеллект, ярим ўтказгичлар, стратегик аҳамиятга эга хомашё, тўлов тизимлари, тоза энергетика, вакциналар ва космик алоқа соҳаларида янада яқин ҳамкорлик қилиши мумкин.

Канада, шунингдек, Европага суюлтирилган табиий газ ва водород етказиб бериш ҳажмини оширишга, молиявий бозорларни янада яқин интеграция қилиш ҳамда ёшлар учун ўқиш ва ишлаш имкониятларини соддалаштириш масалаларини муҳокама қилишга тайёр.

Канадани ЕИнинг биринчи «уюшма аъзоси»га айлантириш ғоясини бир кун аввал Европа Комиссияси раиси Урсула фон дер Ляйен таклиф қилган эди.

Ҳозирги кунда ЕИ шартномаларида бундай мақом мавжуд эмас. Шу сабабли у қандай ҳуқуқ ва мажбуриятларни бериши, шунингдек, уни жорий этиш учун Европа қонунчилигига ўзгартиш киритиш талаб этиладими-йўқми, ҳозирча аниқ эмас.

Киритилди: 22:05 17.09.2026. Ўқилди: 1151 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар