Бугун 19 март, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Канада бош вазири Зеленский билан телефон орқали мулоқот қилди

Канада бош вазири Зеленский билан телефон орқали мулоқот қилди

Канаданинг янги бош вазири Марк Карни 15 март куни Украина президенти Владимир Зеленский ва Буюк Британия бош вазири Кир Стармер билан телефон орқали мулоқот қилди.

Карни Х ижтимоий тармоғида унинг қўнғироқларидан мақсади Шарқий Европада тинчликка эришиш йўлини муҳокама қилиш эканини айтди.

"Канада Украинада зудлик билан ўт очишни тўхтатиш таклифини қўллаб-қувватлайди", — деб ёзади у.

Шу билан бирга, Канада бош вазири Россияга қарши санкцияларга риоя этилиши устидан назоратни кучайтиришга ва Киев режимига ҳарбий ёрдам кўрсатишга ваъда берди.

Киритилди: 22:44 16.03.2025. Ўқилди: 488 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!