Канада Эроннинг Форс кўрфази мамлакатларига ҳужумларини қоралади.
Бу ҳақда Канада ташқи ишлар вазири Анита Ананд Анқарада туркиялик ҳамкасби Ҳакан Фидан билан қўшма матбуот анжуманида маълум қилди.
"Биз Форс кўрфази мамлакатлари билан бирдамликни билдирдик ва Эроннинг ҳужумлари тўхтатилиши керак", деди у.
Канада ташқи ишлар вазири Ислом Республикаси ҳам Туркияга қарши ҳаво ҳужумларига уринмаслиги кераклигини қўшимча қилди.