Евроосиё материгидаги энг баланд фаол вулқон — Ключи Сопкаси сўнгги 70 йилдаги энг кучли зилзиладан сўнг отила бошлади. Бу ҳақда Россия Фанлар академияси Геофизика хизмати Камчатка филиали хабар берди.
Олимлар вулқоннинг ғарбий ёнбағри бўйлаб қизиган лава оқимини қайд этишмоқда. Вулқон Уст-Камчатка туманидаги Ключи қишлоғидан 30 км масофада жойлашган, бу ерда тахминан 4,5 минг киши яшайди.
30 июл тонггида Камчаткада зилзила юз берди, АҚШ Геология хизмати унинг кучини 8,8 балл деб баҳолади. Зилзиладан сўнг Япония ва Камчатканинг қирғоқ ҳудудлари, шунингдек, АҚШнинг Алеут ва Гавайи оролларида цунами хавфи эълон қилинди. Бироз вақт ўтгач, Камчатка бўйича фавқулодда вазиятлар вазири Сергей Лебедев минтақада цунами хавфи бекор қилинганини маълум қилди.