Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Камбоджа Таиланд билан чегарадаги барча ўтиш пунктларини ёпди

Камбоджа Таиланд билан чегарадаги барча ўтиш пунктларини ёпди

бу ҳақда АFP нашри хабар бермоқда.

Камбоджа расмийлари Таиланд билан давом этаётган ҳалокатли тўқнашувлар фонида дарҳол барча чегара ўтиш пунктлари фаолиятини тўхтатди, дея хабар бермоқда агентлик.

Қайд этилишича, бу қарор хавфсизликни таъминлаш ва вазиятни барқарорлаштириш мақсадида қабул қилинган.

Эслатиб ўтамиз, 8 декабр куни Таиланд ва Камбоджа ўртасидаги чегара можароси қайта бошланган эди. Таиланд армияси Камбоджанинг бир неча ҳудудларидаги ҳарбий объектларга ҳаво зарбалари берган. Ҳар икки давлат бир-бирини сулҳни бузишда айблаганди.

Киритилди: 21:23 13.12.2025. Ўқилди: 573 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!